Кеча, 13 февраль куни коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 322 нафарни ташкил етди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Коронавирус бўйича энг кўп касалланиш ҳолатлари Сурхондарё (19), Тошкент (56) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (122) рўйхатга олинди.
Кеча кун давомида 1023 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Аммо, 3 нафар бемор вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда пандемия бошлангандан бери кунлик COVID-19’га чалиниш бўйича сўнгги антирекорд 22 январь куни 1478 нафарни ташкил етган эди.