Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 14 февраль куни республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. Тоғларда қор ёғади. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +2…+7 даражадан ошмайди.
Ҳафта ўртасигача совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳарорат кечаси -7...-2 даражагача, республиканинг шимолида -10…-8 даражагача пасаяди. Кундузи +2…+5 даража атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кучсиз шамолли қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони +8…+11 даражада иситади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Огоҳлантирилишича, 14 февралдан 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.