• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 февраля 2022

Андижондаги “узр сўраш” йиғилиши ортидан ХТБ мудири ва мактаб директори ишдан олинди

Шунингдек, туман ҳокими ва унинг ўринбосари жазоланди.

779
0
ХТВ

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбур қилган масъуллар жазоланди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди.

Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, 72-ИДУМ директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди.

Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига “Ҳайфсан” интизомий жазосини белгилаган.

779
0