• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 15 февраля 2022

UzAuto Motors билан боғлиқ муаммолар фонида иккиламчи бозорда кескин ўсиш кузатилди

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши ортидан январь ойининг ўзида иккиламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони қарийб 90 мингтага етди.

781
0
UzNews.uz

UzAuto Motors’нинг автомобилларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар фонида Ўзбекистонда иккиламчи бозор кескин ўсишни бошлади. Январ ойида эски фойдаланилган сотуви 180 фоиздан ортиқ ўсди. Бу бўйича тегишли маълумотни UzNews.uz’га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тақдим қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил январь ойида 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди, ва ўтган йилнинг январига нисбатан 126,4 фоизга кўпайди. Шу билан бирга 2021 йилнинг декабрига нисбатан ўсиш суръати 96,5 фоизни ташкил этди.

Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сонининг кескин даражада ўсишини 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ҳамда олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида белгиланиши билан изоҳлашмоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январь ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 27,9 мингтани ташкил этган. Йил бошидан буён автомобиллар савдоси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошди.

Бозорнинг ўсиши асосан фойдаланилган автомобилларни сотиш ва сотиб олиш ҳисобига таъминланди. Иккиламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони 85,3 мингтага (ўсиш 180,2 фоиз) етди.

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишлар сони Самарқанд (95,6 фоиз), Сурхондарё (89,4 фоиз), Навоий (75,4 фоиз) ва Фарғона (60,5 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ошган бўлса, Тошкент шаҳрида (-44,7 фоиз) ва Тошкент вилоятида (-0,9 фоиз) камайиш кузатилди.

Чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-сотди шартномалари сони 1,9 мингтани ташкил этиб, 2021 йил декабрь ойига нисбатан 41 фоизга камайди (2021 йил январь ойига нисбатан ўсиш – 71 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors автомашиналарга навбатлар кўпайгани сабаб 2022 йил 1 февралга қадар Nexia, Spark, Cobalt учун буюрма олишни тўхтатганди. Шу билан бирга, ҳозирча савдолар очилмаган ва компания бу ҳолатга расман изоҳ бермаган. 

781
0