• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 17 февраля 2022

Ўзбекистон Марказий банки дунёнинг энг йирик олтин харидорлари учлигига кирди

Ўтган йилнинг сўнгги ойида Ўзбекистон 8,4 тонна қимматбаҳо металл сотиб олди ва олтин савдосининг энг йирик харидори бўлди.

533
0
Иллюстрация

2021 йил декабрь ойида жаҳон расмий олтин захиралари 14,2 тоннага ошди. Ой давомидаги умумий ўсиш Туркия ва Ўзбекистоннинг барқарор харидлари билан қўллаб-қувватланди, дейилади Жаҳон олтин кенгаши баёнотида.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 8,4 тонна олтин сотиб олди ва шу тариқа қимматбаҳо металлнинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди. Олтин захиралари 2021 йил ноябрь ойида рекорд даражадаги 21,5 тонна олтин сотилганидан кейин тўлдирилди.

Қайд этилишича, бундай олди-сотди Ўзбекистон учун олтин захираларини фаол бошқараётгани учун одатий ҳолдир.

Энг йирик харидор 10,1 тонна олтин сотиб олган Туркия бўлди. Учинчи ўрин захирасини 3,7 тоннага оширган Ҳиндистонга насиб этди.

Декабрь ойида сотувлар марказий банкларнинг кичик гуруҳи ўртасида жамланган: Қозоғистон (4,8 тонна), Шри-Ланка (3,6 тонна) ва Польша (1,6 тонна).

533
0