Сергели истироҳат боғи реконструкция қилинади. Тумани ҳокими Элбек Шукуров боғни реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этди.
Лойиҳада боғнинг асл қиёфасини максимал даражада сақлаш ва ушбу боғни "Экопарк" концепциясига мувофиқ яратиш кўзда тутилган. Яъни кўнгилочар аттракционлари бўлмаган боғни англатади.
Қайд этилишича, асосий эътибор спорт майдончалари, юриш жойлари ва тинч ҳудудни яратишга қаратилади.
Тақдимотда йиғилганлар ушбу боғ концепциясини қўллаб-қувватлади ҳамда лойиҳани янада ривожлантириш бўйича ўзларининг қўшимча таклифларини билдирди.