Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2 млн 822 минг 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 579 548 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
— 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 1 341 790 дозаси Sputnik V;
— 6 322 860 дозаси Moderna;
— 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
— 1 976 000 дозаси Sinovac;
— 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 44 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.