• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 17 февраля 2022

Қашқадарёда ўқувчилар мактаб деворидан ошиб ўтиб, муштлашишди

Дарсдан қочиб, бир-бирлари билан муштлашишган ўқувчиларнинг бу иши учун ота-оналари жавобгарликка тортилди.

568
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқувчилар мактаб деворидан ошиб ўтиб, муштлашишгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Аниқланишича, мазкур ҳодиса 2022 йил 16 февраль куни содир бўлган.

Қарши шаҳридаги 1-ИДУМдаги 2 та синфда ўқийдиган ўқувчилар дарс вақтида қочиб, соат 10:00ларда мактаб орқа тарафидан мактаб тартиб қоидаларини бузган ҳолда девордан ошиб ўтишган.

Ушбу ҳолат юзасидан мактабда ота-оналар ва мактаб маъмурияти ҳамда Қарши шаҳар ИИБ психологлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўқувчиларнинг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда чора кўрилди.

568
0