• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 февраля 2022

Фарғона вилояти ва Тожикистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Мунтазам автобуслар Хўжанд ва Қўқон шаҳарлари ўртасида қатнайди. Саёҳат вақти тахминан 12 соат давом этади.

882
0
ЎзА

Қўшни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар "Андархон" чегара масканида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилди.

Қайд этилишича, янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 8:00 да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.

Автобус қатнови кеч соат 20:00 да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин.

882
0