• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2022

Тошкентдаги 16 февраль портлашларида иштирок этган шахсга суд ҳукми ўқилди

Пойтахтда 1999 йил 16 февралдаги портлашлари иштирокчиси ЖКнинг 7 та моддаси билан айбдор деб топилди.

958
0
UzNews.uz

Бугун, 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Тошкентда 1999 йил 16 февралдаги воқеалар иштирокчиси бўлган судланувчи, 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ж.Ю.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.Ю. ЖКнинг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

958
0