• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2022

Ўзбекистонликлар харид чеклар учун бериладиган кешбек орқали 15 млрд сўм ишлаб олишди

Дастлабки 86,7 минг нафар истеъмолчига 15,1 млрд сўм кешбек тўлаб берилди. Аммо, яна 5,5 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланмасдан қолмоқда.

615
0

2022 йил 1 январдан амалиётга жорий этилган кешбек тизими доирасида дастлабки 86,7 минг нафар истеъмолчига 15,1 млрд сўм кешбек тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ Қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бир қаторда, ўтган ой мобайнида 276 минг 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланмасдан қолмоқда.

Бунга 17 минг 517 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар сабаб бўлмоқда:

- 2 763 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 2,6 млрд сўм) ҳисоботларида чек маълумотлари тўлиқ акс эттирилмаган;

-12 406 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм) умуман ҳисобот топширмаган;

- 2 348 та тадбиркорнинг 1 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм).

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича кунлик ўзгаришлар реал вақт режимида инобатга олиниб, ҳисобланган кешбек суммаси тасдиқланади.

615
0