Uzbekistan Airways АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан HY-3731/3732 Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам қатновлари 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади.
"Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга", - дейилади хабарда.