• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 февраля 2022

Украинадаги ўзбекистонликлар ўз ватанларига Полша орқали қайтишлари мумкин — тартиб

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларга Полша билан чегарани кесиб ўтиш тартиби ҳақида маълумот берди.

970
0
Reuters

Полшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Польша давлат чегарасини визасиз кесиб ўтишларига розилик берди.

Бунда:

— Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ёки бошқа зарур ҳужжатларни олиб келишлари керак.

— Львовга келган фуқаролар ўзбек диаспораси вакили Садиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатга киритиш учун ўзи ҳақида маълумот беришлари лозим.

— Чегарани кесиб ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда автобусларда Ўзбекистоннинг Украина ва Полшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Полшага мустақил боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларида чегарада муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

— Эвакуация қилинадиганлар рўйхатини шакллантиришда аёллар, болалар, қариялар ва талабаларга устуворлик берилади.

Қайд этилишича, элчихона Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

970
0