• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 28 февраля 2022

Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи ҳафтаси охирига келиб ҳарорат +27 даражагача кўтарилади

Янги ҳафтанинг биринчи ярмида республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади.

696
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 28 март куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража атрофида бўлади.

Эртага, 1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши давом этади, аммо ёмғир кучсиз бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик тўхтайди.

2 март куни нам ҳаво массаси шарққа томон силжийди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Ушбу кунда кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва +12…+17 даражадан юқори бўлмайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида, ёғингарчиликсиз жуда илиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+23 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +25…+27 даражагача кўтарилади.

Жуда илиқ ҳавони шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг 5-20 м/с гача кучайишига сабаб бўлиши мумкин. 28 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

696
0