Олтинкўл туманида фуқароларни ишга ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Олтинкўл туманида фуқаролар З.У., Ш.Г. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва К.А.лар олдиндан тил бириктириб, гўёки ўзларининг Тошкент шаҳридаги танишлари орқали фуқаро О.ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириш ва И.ни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига $32 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.