Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кундалик рақамли таълим платформасида аёллар гигиеник воситасининг рекламаси қўйилгани муҳокамаларга сабаб бўлди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Муносабатда агентлик “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг асосий вазифаларидан бири, рекламанинг давлат ва жамоат манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган нормаларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига, атроф муҳит ҳолатига тажовузидан ҳимояланиш чораларини таъминлашдан иборатлигини эслатган.
Қайд этилишича, юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодга реклама таъсирида маънавий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “Кундалик” МЧЖ вояга етмаган шахсларга мўлжалланмаган маҳсулотларнинг реклама ва маркетингига йўл қўймаслик бўйича сўров хати юборилган.
Натижада, мазкур реклама “Кундалик” платформасидан олиб ташланишига эришилган.