• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 2 марта 2022

2022 йилда Samsung компаниясининг қайси йўналиш трендлари ўрта ва йирик корхоналарни ҳайратда қолдиради?

Samsung Electronics Central Eurasia томонидан 1 март куни Тошкентда ўзбек компаниялари раҳбарлари учун замонавий бизнес самарадорлигини оширишга қаратилган қатор инновацион ечимлар ва маҳсулотлар тақдимоти бўлган B2B форматдаги конференция ўтказилди.

722
0

Ташкилотлар фаолиятида тижорий экранларнинг аҳамияти ошмоқда ва Samsung мазкур сегментга алоҳида эътибор қаратмоқда. Компания The Wall номли флагман маҳсулотини тақдим қилди. The Wall – йирик форматли модулли монитор бўлиб, унинг афзал жиҳатлари олий раҳбариятнинг шахсий кабинетлари ёки мажлислар зали, мониторинг марказлари ва назорат пунктлари каби кузатув ва координация олиб бориладиган жойларда яққол сезилади.

Шунингдек, бизнеснинг ҳар қандай талабларига мос келувчи профессионал визуализация линияларининг кенгайтирилган имкониятлари ҳам доимий техник ёрдам ва сервис хизматлари билан биргаликда намойиш этилди. Булар махсус дастурий таъминотга эга сенсорли экран, яъни алоҳида тик турувчи мониторлардан тортиб, ингичка чокли дисплейларга эга видеодеворгача.

Баъзи ечимлар маълум соҳаларга мослаштирилган. Шу жумладан, Samsung Flip3 интерактив дисплейи – аудиторияни жалб қилиш ва рақамли контентни осон кўриш орқали ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги алоқаларни яхшилашнинг энг яхши йўли. Ёки меҳмонхона телевизорлари, улар нафақат меҳмонларга турли-туман кўнгилочар контент таклиф этишади, балки, меҳмонхона инфратузилмаси билан мулоқотни яхшилайди. Масалан, ходимлар билан тезкор ва қулай алоқа. Samsung дисплейлари аллақачон муваффақиятли фойдаланиб келинмоқда, масалан, Ўзбекистоннинг беш юлдузли меҳмонхоналарида меҳмонларга ўзига хос қулайлик яратиш учун.

Корпоратив сегментга мўлжалланган линиялар булут хизматлари ёрдамида ишчи компьютерлар унумдорлигидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ишлаш имконини берувчи инновацион смарт-дисплейлар билан тўлдирилди. Янги маҳсулотлар туфайли оғир техникаларни ташишга зарурат қолмайди ва бу шахсий компьютер йўқ бўлган ҳолатда идеал ечимдир. Кўнгилочар соҳа ҳақида сўзласак, Odyssey мониторлари – кучли, эгилган ўйин мониторлари бўлиб, ўйинлар, шу жумладан оғир графикали ўйинлар, ўйнаш учун ўзига хос ечим ва хусусиятларга эга.

Энг юқори даражадаги универсал ҳимояга эга мобил B2B маҳсулотлари экстремал шароитларда ишлашга мўлжалланган. Махсус ғилофли Galaxy Tab Active3 планшети ва Galaxy XCover 5 смартфони зарба ва тушиб кетишларга нисбатан юқори чидамлиликка эга, иссиқ, совуқ, чанг ва намликдан ҳам ўзига хос турғунлиги бор. Уларни ҳатто қўлқоп кийган ҳолда ҳам ишлатиш мумкин.

Конференция иштирокчилари 14,6-дюймли Super AMOLED экранга эга кучли флагман Galaxy Tab S8 Ultra бизнес-планшети билан ҳам танишдилар. Қурилма видеоконференцияларда 4К сифатдаги тасвирларни узатувчи 2 та 12 МП фронтал камерага эга, юқори сифатли овоз эса 3 та юқори аниқликдаги, шовқин камайтириш хусусиятига эга микрофонлар томонидан таъминланади. Полиуретан теридан ясалган, ёниб турувчи тушлари ва эгилиш бурчагига эга ғилоф устидаги клавиатураси туфайли Tab S8 Ultra билан ишлаш максимал даражада қулай.

Бизнесга мўлжалланган мобиль қурилмалар шахсий маълумотларни шифрловчи, сақланган файллар ва маълумотларни асосий операцион тизимдан алоҳида сақловчи ва хакерлик ҳужумидан ҳимояловчи Samsung Knox етакчи хавфсизлик платформаси билан ҳимояланган. Шунингдек, процессор қурилмага «аппарат орқали бузиб қиришда» («прошивка» қилинган вақтда) ҳам қимматли маълумотларни олишга рухсат бермайди.

«Бизнинг мобиль ечимларимиз турли-туман соҳаларда фойдаланилиши мумкин – банк ишлари ва давлат секторидаги ишлардан то нефть-газ саноати ва логистикагача, – дея таъкидлади Samsung’нинг мобиль ечимлар бўйича корпоратив бизнес раҳбари Руслан Есимов. – Samsung таклиф қилаётган бизнес ечимлари самарадорликни оширади ва энг қийин вазифаларни бажаришда ёрдам беради».

Шунингдек, Samsung Ўзбекистон B2B сегментида, айниқса, ҳозирги жадал иқтисодий ўзгаришлар даврида устувор бозор эканлигини таъкидлайди.

«Ўзбекистон B2B бозорининг талаби ортади ва шунга мос равишда Samsung’нинг инновацион ва самарали бизнес ечимларига талаб юқори бўлади», — дея ишонч билан таъкидлайди Ерик Ермеков, Samsung’нинг Марказий Осиёдаги корпоратив бизнеси раҳбари.

Шунингдек, у Samsung маҳсулотлари ҳозирги кунда Ўзбекистонда нафақат йирик халқаро компаниялар томонидан, балки, ўзгаришларга бош бўлишни истаётган маҳаллий тадбиркорлар томонидан ҳам юқори қизиқиш уйғотаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Юқорида айтиб ўтилган Samsung ечимларидан бирини сотиб олиш учун Central Asia Distribution МЧЖ расмий дистрибюторига мурожаат қилишингиз ёки Samsung’нинг расмий вакили билан телефон (+7-701-962-9210) орқали боғланишингиз мумкин.

E-mail: [email protected]

Реклама ҳуқуқлари асосида

722
0