• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 марта 2022

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳарбийларининг хорижга жалб қилиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Вазирлик Ўзбекистон ҳарбийларини хорижий давлатлар армиясига ёллаш бошлангани ҳақидаги маълумотни асоссиз деб атади.

932
0
UzNews.uz

Айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбийларининг хорижий давлатлар армиясига жалб қилингани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

Баёнотда вазирлик Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилиши тўғрисида ёзиб қўйилганини эслатган.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келиши мумкин бўлган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида ёзиб қўйилган.

"Юқорида айтилганларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга чақирув бошлангани ҳақидаги кенг тарқалган ёлғон маълумотларнинг ҳақиқий асоси йўқ", - дейилади баёнотда.

932
0