• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 3 марта 2022

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон ва Покистон расмийлари ўртасида инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт каби қатор масалалар муҳокама қилинади.

439
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

2021 йил июлда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди. Бу галги ташрифда ушбу стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади.

Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

439
0