• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 4 марта 2022

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, кечаси ҳаво ҳарорати +5 даражагача пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

620
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 4 март куни республика бўйича қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +20...+23 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида +25...+27 даражагача бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда кечга томон ёмғир ёғади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Якшанба, 6 март куни шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 5 мартда кечаси +10...+15 даражани, кундузи +13...+18 даражани, 6 мартда кечаси +5...+10 даражани, кундузи +12...+17 даражани ташкил этади.

Илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

620
0