Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 2007 йилда туғилган қиз уни 4 нафар йигит зўрлаганини айтиб, мурожаат қилиб чиқди.
"Воқеа 2021 йил июнь ойида бўлди. Далада эдим, атрофда ҳеч ким йўқ эди. Улар 4 киши бўлиб келди. Уларнинг иккиси мени ушлаб турди, қолган иккиси галма-галдан тегинди. Қочмоқчи бўлдим, бақирдим. Улар менга куч бермади. Агар бировга айтсанг, сени ўлдирамиз деб, қўрқитишди", - дейди жабрланган қиз.
Қизнинг онасининг айтишича, ҳомила 8 ойлик бўлган.
Касби тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг UzNews.Uz'га хабар беришича, Касби туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисм "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган Ҳ.А.нинг аризасига кўра, зўрлаганликда гумон қилинган 4 нафар шахс бу ҳаракатларни содир этмаганликларни айтиб, инкор қилишган.
Тергов ишида далиллар етарли бўлмаганлиги боис тергов ҳужжати вақтинча тўхтатилган. Бола туғилиб, ДНК текшируви натижаси эълон қилиниши билан тергов ҳаракатлари қайта қўзғатилади.