• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 марта 2022

Тошкентда ЙПХ автомашинаси билан тўқнашган Gentra ағдарилиб кетди — видео

ЙПХ инспектори хизмат автомашинасида Spark'нинг ортидан кузатиб кетаётган бўлган.

912
0
Видеодан кадр

Кеча ижтимоий тармоқларда ЙПХ автомашинаси Spakr'ни қувиб кетаётган вақтда Gentra'ни уриб, ағдариб юборгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 4 март куни соат 23:00 ларда Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Рахматов Spark автомашинаси ҳайдовчисига хуштак ва жезл орқали “тўхташ” ишорасини берган.

Spark ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Жумладан тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, светофорнинг қизил чироғига риоя этмаган.

ЙПХ инспектори ўзига бириктирилган Lacetti русумли, давлат рақам белгиси 01 512 VSC хизмат автомашинасида Spark'ни кузатиб бораётган вақтда, 1995 й.т., М.М. бошқарувидаги Gentra русумли, давлат рақам белгиси 75 S 185 ОA автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

ЙТХ натижасида иккинчи Lacetti автомашинасининг йўловчиси 1997 й.т., Фирдавс А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назорати остида текширув ўтказилмоқда. Шу билан бирга, Spark автомашинасининг ҳайдовчисини қаердалигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

912
0