Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 11 март кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғирлар фақат айрим ҳудудларда ёғади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик, ёмғир ва қор кўринишида. Баъзи жойларда кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 25-28 м/с га етиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +17...+20 даражадан +13...+16 даражагача аста-секин кўтарилади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Республика ҳудуди бўйича ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши билан кузатиладиган беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Бундай об-ҳаво атмосферада жуда фаол жанубий фронтал зоналарни мавжудлиги ҳисобига, республика ҳудудига доимий равишда нам булутли массивлар кириб келишини ҳосил қилади.