• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 марта 2022

Президент Фармацевтика агентлиги директорига “ҳайфсан” бериб, унинг иккала ўринбосарини ишдан олишни буюрди

Шавкат Мирзиёев саноат кооперацияси бўйича ишларни қониқарсиз бажарган бир қатор ташкилот раҳбарларига чора кўриш бўйича топшириқ берди.

842
0
president.uz

Бугун, 11 март куни видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни мамлакатда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришда сусткашликка йўл қўйган кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига чора кўриш бўйича топшириқ берди.

Хусусан, Фармацевтика агентлиги, “Иссиқлик электр станциялари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” саноат кооперацияси бўйича ишлар умуман бошланмагани кўрсатиб ўтилди.

Фармацевтика агентлиги директорига “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди. Бош вазирга Фармацевтика агентлиги тизими ва фаолиятини тубдан ўзгартириш чораларини кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси вазифасини бажарувчисига “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси, "Ўзметкомбинат" раиси, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосарига қатъий огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, январь-февраль ойларида “Электрон кооперация” портали орқали 860 миллиард сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлсада, уларнинг ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 фоизни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинди.

842
0