Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Қобилжон Юсупов хабар берди.
Қайд этилишича, элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган.