• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 16 марта 2022

Самарқандда олтин рудасини ноқонуний қайта ишлаш билан шуғулланган шахслар ушланди

Қўлга олинганлардан деярли 4 тонна олтин рудаси, шунингдек, рудани тозалашга мўлжалланган ускуналар олиб қўйилган.

883
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлар ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар 1982 й.т. С.Ғ., 1992 й.т. Т.А. ва 1997 й.т. Р.Ф.ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган тахминан 3,8 тонна руда тошлар ҳамда 3 та тош тегирмонлари, 2 та олтин рудасини тозалашга мўлжалланган "Мойка" ускуналаридан борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, мазкур руда тошларни қайта ишлашда электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиб, 239 млн сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

883
0