• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 16 марта 2022

Содир бўлган 3 та ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди: улар орасида 12 ёшли қиз ҳам бор

Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар содир бўлди.

706
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 11 март куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги йўлда Damas ҳайдовчиси машинани тез бошқариб келаётиб, 12 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборган. ЙТҲ натижасида, қиз ҳалок бўлган.

Шунингдек, шу куни Урганч тумани ҳудудидаги йўлда 47 ёшли ҳайдовчи Hyundai Elantra русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланиб кетаётган 42 ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда 14 март куни Тўрткўл туманидаги йўлда ҳаракатланиб кетаётган "Камаз" юк машинаси қарама-қарши йўналишда келаётган мототранспорт воситаси билан тўқнашган.

Юз берган ЙТҲ натижасида, мототранспорт воситасининг 1986 йилда туғилган ҳайдовчиси А.Б. тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

706
0