ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги хўжаликлараро коллекторининг Бахт шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида сув сатҳининг меъёридан ошиб кетиши натижада қишлоқ хўжалигининг шудгор ерларига, маҳаллалар ва аҳоли яшаш хонадонларни сув босган.
Хусусан, Бахт шаҳри "Хазина" МФЙнинг Хамиятли кўчасида 21 та, Тароватли кўчасида 7 та, Улуғ йўл кўчасида 35 та, Пешқадам кўчасида 12 та, Янги қурилиш кўчасида 27 та хонадонга сув кирган.
Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, МГ ходимлари ва маҳалла вакилларидан иборат 3 та ишчи гуруҳ тузилди.
Қайд этилишича, "Хазина" МФЙдан 20 та хонадонда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилди. Кўчирилган аҳоли учун тиббий ва бошқа таъминот тадбирлари ташкил этилди.
Юзага келган сув тошиш оқибатларини бартараф этиш учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Автойўл хизмати, Сув хўжалиги вазирлиги вилоят тузилмалари куч ва воситалари жалб қилинган. Ҳозирда сувни чиқариш ишлари олиб борилмоқда.