Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Нарбаева Ижтимоий ҳимояга муҳтож, жазодан озод қилинган, одам савдосидан жабрланганлар, ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларга қўшимча кафолатлар белгилангани ҳақида таъкидлади.
“Меҳнат қонунчилиги жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун долзарб ҳаётий аҳамиятга эга. Шу маънода янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси жуда муҳим ҳужжат. Унда замонавий меҳнат муносабатлари билан боғлиқ барча муҳим жиҳатлар инобатга олинган.
Меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнат тушунчалари халқаро меъёрлар ва тавсияларга (ХМТ) мос тарзда батафсил ёритилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали ёки ногирон болалари бўлган ота-оналарга, ногиронлиги бўлган шахсларга, битирувчиларга, ҳарбий хизматдан бўшатилганларга, жазодан озод қилинганларга, одам савдосидан жабрланганларга ишга жойлашишда қўшимча кафолатлар белгиланди”, - деди Сенат раиси.