• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 марта 2022

Самарқандда олтин рудасини ноқонуний қайта ишлаш билан шуғулланган шахслар ушланди

Қўлга олинганлардан 3 тонна руда тошлари олинган. Шунингдек, улар деярли 1,3 млрд сўмлик табиий газ маҳсулотини ўғирлашган.

893
0

Самарқандда бир гуруҳ шахслар томонидан таркибида соф олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар 1994 йилда туғилган У.А. ва 1994 йилда туғилган И.Б.ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган тахминан 3 тонна руда тошлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар (тош тегирмони-2, драбилка двигатели-1, электрон тарози, қуритиш мосламаси, "УАЗ" автомашинаси-2) мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Оҳак цехи фаолияти ҳамда рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш натижасида, жами 1 млрд 260 млн сўмдан ортиқ табиий газ маҳсулоти талон-торож қилинганлиги аниқланди.

893
0