• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 марта 2022

"Булутларга зарба бериб, ёғингарчиликни тўхтатиб бўлмайди" — Ўзгидромет

Булутларга таъсир кўрсатилса, янада кўп ёмғир ёғиши оқибатида катта талофат рўй бериши мумкин.

863
0
UzNews.uz

Куни кеча ижтимоий тармоқларда булутларга зарба берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Ўзгидромет муносабат билдирди.

Ўзгидромет хабарига кўра, булутларга фаол таъсир қилиш дастурлари ҳар бир аниқ ҳудуддаги метеорологик жараёнларнинг интенсивлигини ҳисобга олиш зарур.

Булутларга фаол таъсир қилиш бўйича ишлар кучли ёғингарчилик даврлари ёки кўп миқдорда ёғингарчилик бўлган даврларда мутлақо олиб борилмайди, чунки бу иқтисодий фаолиятга зарар етказиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган кучли ёмғирли ҳодисалар туфайли булутларга зарба бериш тақиқланган.

Мутахассисларни фикрича бу булутлар жуда ҳам катта массага эга. Бундай булутларга фаол таъсир кўрсатилса, яна ҳам кўп ёмғир ёғиб катта талафотлар рўй бериши мумкин.

863
0