• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 18 марта 2022

Наврўз байрами кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзгидромет 21-23 март кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1307
0
UzNews.uz

Ўзгидромет Ўзбекистонда байрам кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Байрами куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Тошкент вилоятида кундузи бироз ёмғир ёғиши мумкин, Навоий вилоятининг шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси кучсиз совуқ сақланиб туради, кундуз куни ҳарорат +10...+15 даражагача кўтарилади.

22 мартда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражани, кундузи +10...+15 даражани ташкил этади.

23 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолда ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунги ҳарорат +4...+9 даражагача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

1307
0