• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 23 марта 2022

Татаристон президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистонга келди

Рустам Миннихоновнинг Ўзбекистонга бўлган амалий ташрифи Ўзбекистондаги татар диаспорасининг энг нуфузли вакиллари билан қисқа муддатли учрашувдан бошланди.

972
0
president.tatarstan.ru

22 март куни Татаристон президенти Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Татаристон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида Татаристон президентини Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов ҳамда Ўзбекистон Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Сардор Умрзоқов кутиб олди.

Бугун, 23 март куни эрталаб Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Тошкентдаги иш дастури Ўзбекистондаги татар диаспорасининг энг нуфузли вакиллари билан қисқа муддатли учрашувдан бошланди.

Рустам Миннихонов ва Татаристон делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасидаги муҳим воқеалардан бири Чирчиқ кимё-саноат технопарки тамал тошини қўйиш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш бўлади. У Қозоннинг «Химград» технополиси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Технопарк ҳудудида юқори қўшимча қийматга эга ва халқаро сифат стандартларига мос нефть-кимё ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

972
0