• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 марта 2022

Ўзбекистонликлар харид чеклар учун бериладиган кешбэк орқали 12 млрд сўм ишлаб олишди

Истеъмолчилар февраль ойида 30 млрд сўмга яқин кешбэк тўплади. Яна 15 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда.

786
0
UzNews.uz

Истеъмолчилар февраль ойида 30 млрд сўмга яқин кешбэк тўплади. Бу ҳақда Солиқ Қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, февраль ойида истеъмолчилар томонидан 27,9 млрд сўм кешбэк йиғилди ва шундан 24 март ҳолатига 12,1 млрд сўм тўлаб берилди.

Сотувчилар томонидан 6826 та харид чеки бекор қилинганлиги сабабли 468,9 млн сўмлик кешбэк тўланмайди.

Шунингдек, қолган кешбэк суммалари:

- 4,5 млрд сўмлик кешбэк 15474 та тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ ҳисоботлари топширилганидан сўнг;

- 0,7 млрд сўмлик кешбэк 3460 та тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ қарзи тўланганидан сўнг;

- 10 млрд сўмлик кешбэк шубҳали бўлгани сабабли ўрганиш натижасидан келиб чиққан ҳолда тўлаб берилади.

786
0