• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 марта 2022

Андижондаги ҳибсхонада бир маҳбус иккинчисини уриб ўлдирди

Прокуратура томонидан ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

759
0
UzNews.uz

Андижондаги тергов ҳибсхонасида икки маҳбуслар муштлашиб, бири иккинчисини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 март куни соат тахминан 15:00 ларда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларига тан жароҳатини етказишган.

Натижада, маҳбус М.С. олинган жароҳатлар оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Маҳбус У.Ж. эса муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

759
0