• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 марта 2022

Деярли $8 миллиардлик шартнома ва битимлар, қарийб 4 миллиардлик лойиҳалар: ТХИВ ўз ишини якунлади

Жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторларини бирлаштирган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунланди.

671
0
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ўзбекистон пойтахтида 1-Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) ўз ишини якунлади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирди.

Ишбилармон ва эксперт доиралари вакиллари ковиддан кейинги даврда иқтисодий фаолиятни жадал ривожлантиришни тиклаш ва рағбатлантириш, камбағалликни қисқартириш, пул-кредит сиёсатини тартибга солиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, банк сектори ва молия бозорини ривожлантириш механизмларини муҳокама қилдилар.

Форум доирасида Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши, “Саноат кооперацияси. Янги имкониятлар” Ўзбекистон-Хитой инвестициявий форуми, шунингдек, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари раҳбарлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар иштирок этган Ўзбекистон учун “мамлакат платформаси” бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди.

Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

671
0