• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 марта 2022

Ўзгидромет иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтиришга деярли 2,5 млрд сўм ажратди

Гидрометеорология хизмати маркази иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш ва юмшатишга қаратилган 3 та лойиҳаларни молиялаштирди.

636
0
АОКА

Иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти томонидан 2,4 млрд сўм бўлган 3 та лойиҳа молиялаштирилди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни АОКАда "Ўзгидромет" мутасаддилари иштирокидаги 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, аҳоли яшаш пунктларда ҳаво сифатини мониторинг қилиш ҳамда гидрометеорологик маълумотларни визуаллаштириш бўйича янги monitoring.meteo.uz ва data.meteo.uz геопорталлари ишга туширилди.

MODIS ускунаси модернизация қилинди натижада кунига 4 марта республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида қор қоплами баландлигини ўлчаш орқали сув миқдори ҳисобини юритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация индекси зичлигини аниқлашга эришилди.

Шунингдек, хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни прогноз қилиш, кузатиш, улар содир бўлиши хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш бўйича хавфи юқори бўлган ҳудудлар Геопортали синов тариқасида ишга туширилди.

636
0