• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 марта 2022

Тошкентда талаба қизни зўрлашда айбланаётган “замдекан” иши судга оширилди

Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Педагогика университетидаги “замдекан” ва талаба қиз машмашаси судда ёпиқ кўрилади.

1108
0
Nemolchi.uz

2021 йил 18 октябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини Тошкентда университетнинг декан ўринбосари талаба қизни зўрлашда ҳамда уни бинонинг деразасидан пастга итариб юборишда айблангани ҳақида хабар бергандик

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, декан ўринбосарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари 4 март куни якунланган, томонлар иш ҳужжатлари билан таништирилган.

8 март куни жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, Яккасарой туман прокуратурасига юборилган. 10 март куни эса жиноят иши прокуратура томонидан жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига юборилган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 19 октябрь куни декан ўринбосари Боғабек Юлдашевга нисбатан ЖКнинг 118 (номусга тегиш) ва 105-моддалари (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганди

1108
0