• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 марта 2022

Самарқандда Lacetti'дан ярим килодан кўп олтин қотишмалари

Ҳайдовчи деярли 400 миллион сўмлик 15 дона олтин металл қотишмаларини Тошкентга олиб кетаётганда қўлга олинди.

688
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Булунғур туманида О.А. бошқарувидаги Lacetti тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, машинада оғирлиги 525,9 грамм бўлган умумий баҳоси 358,2 миллион сўмлик 15 дона олтин металл қотишмалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳайдовчи уни Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Ш.Н.дан олиб, Тошкент шаҳридаги фуқаро Э.Қ.га етказиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

688
0