Ижтимоий тармоқларда Бухорода тарихий музей мажмуасида қиз товус думини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 26 март куни Ғиждувон туманида яшовчи Н.Т. исмли шахс икки нафар вояга етмаган қариндошлари О.Х. ва С.Х.лар билан Бухоро шаҳридаги “Ситораи-Мохихоса” тарихий музей мажмуасига саёҳатга келишган.
Шу вақтда улар ҳақиқатдан ҳам музей ҳовлисида юрган товус қушининг икки дона патини юлиб олган.
Ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Маълумот учун, мазкур модда билан жавобгарликка тортилиш БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.