Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчалардан бирида тарбияланувчи бола калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 24 март куни Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида яшовчи И.Ш. вояга етмаган фарзандини Самарқанд туманидаги “Kids academy BABY LAND” номли хусусий болалар боғчасидан уйига олиб келганида, танасининг турли жойларида тилинган жароҳатлар борлигини кўрган.
31 март куни фуқаро И.Ш. Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, боғча тарбиячиси Д.И.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.