Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 % га қимматлашди. Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,5 % га етди.
2022 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,5 фоизга ошди. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари1,1 % ва аҳолига пуллик хизматлар 0,4 фоизга ошди.
2022 йил 30 март ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидагича:
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 70 000 сўм;
- Қўй гўшти (1 кг) — 55 000 – 80000 сўм;
- Картошка (1 кг) — 2 500 – 8000 сўм;
- Пиёз (1 кг) — 2000 – 5000 сўм;
- Сабзи (1 кг) — 1500 – 5000 сўм;
- Тухум (10 дона) — 6000 – 15000 сўм;
- Гуруч (1 кг) — 5000 – 20 000 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 25000 сўм;
- Шакар (1 кг) — 8500 – 14 000 сўм.