• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2022

Тошкентда марафон ўтказилиши сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита

Олмазор туманида югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан қатор кўчалар вақтинча ёпилади.

1117
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йилнинг 2 апрель куни Олмазор туманида "Аждодлар матонати ва жасорати — авлодлар учун намунадир!" шиори остида 5300 метрга оммавий югуриш марафони ўтказилади.

Спорт тадбири соат 9:00 да Тошкент тиббиёт академиясидан бошланади ва 11:00 гача давом этади. Финиш нуқтаси Тошкент давлат техника университети.

Марафон даврида Олмазор туманидаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:

— Ҳ. Азимов кўчасидан Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасигача;

— Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасидан Мирзо Ғолиб кўчасигача;

— Мирзо Ғолиб кўчасидан Мухбир кўчасигача;

— Мухбир кўчасидан Университет кўчасигача.

1117
0