• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 апреля 2022

Реклама экранига порнографик видео жойлаган эркакка салкам 14 млн сўм жарима солинди

Урганчда катта кўчадаги LED-экранга порнографик видео қўйган эркак судланди. Унинг техник қурилмалари ҳам мусодара қилинди.

1055
0

Аввалроқ, Урганч шаҳрида реклама жойлаш билан шуғулланувчи хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимча равишда шаҳардаги мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган эркак кўчадаги реклама экранига порнографик видеони жойлаштиргани ҳақида хабар бергандик.

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И. И. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Қарорга кўра И.И. МЖтКнинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Видеоматериалларни мониторга жойлашда фойдаланилган мобиль телефон ва симсиз интернет тармоғига уланиш аппаратини давлат фойдасига мусодара қилиш белгиланди.

1055
0