Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда маҳалла ариғида ҳар куни қон оқаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, ҳолат Наманган шаҳар Янги Наманган тумани "Ишонч" МФЙ Газина кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорга тегишли "Ҳайвон сўйиш" шохобчасида канализация тармоғидаги носозлик сабаб содир бўлган.
Қайд этилишича, канализация тармоғи маҳаллий аҳоли суғориш тармоғига тошиб чиқаётган бўлган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ФВБ, Наманган шаҳар Ветеринария ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, канализация хизмати ходимлари томонидан хавф бартараф этилмоқда", - дейилади хабарда.