• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 апреля 2022

Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Отда Ўзбекистонга контрабанда олиб кирмоқчи бўлган қирғизистонликлар чегарачилар билан отишмада ҳалок бўлди.

1460
0

Қирғиз-Ўзбекистон давлат чегараси участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон ОAВлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб.

Дастлабки маълумотларга кўра, Aқси туманининг Дейрес қишлоғида бир неча қирғизистонлик отда Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда юк олиб ўтмоқчи бўлган. Улар давлат чегара чизиғидан 500 метр масофада Ўзбекистон чегарачилари томонидан аниқланган.

"Контрабандачилар тўхташ талабига бўйсунмаган. Уларни қўлга олиш вақтида жанжал юзага келган. Ўзбекистон чегарачилари қурол ишлатишган, натижада икки фуқаро тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Қолган қоидабузарлар Қирғизистон ҳудудига қочиб кетишган", — дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон чегарачиларига кўра, қирғизлар қиймати 20 минг доллардан ортиқ контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлган. Маълум бўлишича, вафот этганлар 38 ёшли О.Б.Т. ва 31 ёшли О.С.Т.лар асли Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини ҳам олишган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар қўшни давлат паспортларини сақлаб қолишган.

Aйни пайтда давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек қисмида вазият барқарор деб баҳоланмоқда. Контрабандага алоқадор шахслар қидирувга берилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари ўртасидаги келишувга кўра, "юк 200" "Маданият-автодорожний" назорат-ўтказиш пункти орқали қирғиз томонига ўтказилди.

1460
0