• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 апреля 2022

Қашқадарёда эркаклар эшакларни хода билан аёвсиз калтаклади — видео

Бир нечта эркаклар вояга этмаган боланинг кўз ўнгида ҳайвонларнинг бўйнига таёқ билан ургани айтилмоқда.

1212
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, "Меҳр ва оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Қашқадарё вилоятида ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатлари ҳақида хабар келиб тушди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам бир нечта эркаклар эшакларнинг бош ва бўйнига таёқ билан уриши сабаб ҳайвонлар йиқилиб тушгани акс этган видео тарқалди.

Қайд этилишича, бу ҳаракатлар вояга етмаган боланинг кўз ўнгида содир этилган.

"Меҳр ва Оқибат" видеоролик иштирокчиларини топиб, қонун доирасида жазолашни сўраб, Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган.

1212
0