• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 апреля 2022

Март ойидаги совуқ ва ёғингарчилик мева-сабзавотларга қандай таъсир қилди?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари томонидан ноқулай об-ҳаво шароитининг таъсирига оид дастлабки ўрганиш натижалари маълум бўлди.

734
0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қайд этилишича, мевали боғларнинг куртак новдалари қисман зарарланган, узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига совуқ таъсир қилмаган.

Совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Мамлакатдаги узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига эса совуқ таъсир этмаганлиги аниқланди.

Ҳудудлар бўйича маълумотлар таҳлилига кўра, Фарғона водийси, Қашқадарё вилояти ва республиканинг марказий вилоятларида эртапишар ўрик, олча, олхўри, бодом ва шафтолининг эртапишар навлари зарарланган. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда бу мевали дарахтларга зарар етказилмаган.

Экинлар, боғ ва узумзорларни баҳорги совуқлар таъсиридан асраш мақсадида Республика ва вилоят штаблари ташкил этилди.

Олимлар ва саноат мутахассислари экинларни нам ва совуқ ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича далилларга асосланган тавсияларни ишлаб чиқдилар. Март ойининг учинчи ўн кунлигида республикада 77 гектар (22 фоиз) боғлар (ўрик, шафтоли, бодом, гилос) гуллаб, 42 минг гектар (23 фоиз) токзор тупроқдан чиқариб, куртаклаша бошлади.

734
0