• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 апреля 2022

Навоийда йилига 3 млн тонна олтинга бой маъдан берувчи 2 та кон очилди

Томди туманида очилган янги конлар 40 млн тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга.

905
0
www.ngmk.uz

Томди тумани ҳудудида 2 та янги "Мурунтов" кони таркибида "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конлари очилди. Бу ҳақда Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади. Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга.

Шунингдек, конлардан қарийб 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоавғдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда битта замонавий гидравлик экскаватори, 90 тонна юк кўтариш қувватига эга 10 та автоағдаргич келтирилди. Бугундан кон юзасини очиш ишлари бошланди.

Лойиҳа доирасида конда 653 та янги иш ўрни яратилади.

905
0