Бир йил аввал ўз фаолиятини бошлаган Hadid автосалони турли тоифадаги Осиё, Европа ва АҚШ электромобилларини ўз мижозларига таклиф қилиб келмоқда. 1 апрель куни Hadid компаниясининг иккинчи электромобиллар автосалонининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Бир вақтнинг ўзида 50 нафар мижозга хизмат кўрсатишга қаратилган автосалоннинг очилишига ташриф буюрган меҳмонлар учун Hadid компаниясидан шоу-дастур ва тақдимотлар ташкиллаштирилди. Компания раҳбарияти томонидан автосалон тантанали очилиши эълон қилинганидан сўнг ташқарида йиғилган меҳмонлар люкс тоифадаги электромобиллар ва ташқи чироқлар ёрдамида ташкиллаштирилган light show гувоҳи бўлишди.
Автосалон эшиклари очилганидан кейин эса меҳмонлар Hadid автосалонининг ичига ташриф буюрди ва у ерда мужассам бўлган электромобилларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Шу билан бирга ,Hadid компанияси ўз тарихи, мижозларга кўрсатиладиган хизматлари ва келажак режалари ҳақида тақдимот ўтказди.
Тантанали очилиш кечасида автосалон меҳмонлари янги элегант HiPhi X электромобили тақдимотининг гувоҳи бўлдилар. Хитойда ишлаб чиқарилган ноёб дизайнли электромобиль Ўзбекистонда илк бор Hadid автосалони томонидан 3 хил ранг ва тўпламда тақдим қилинди. HiPhi X электромобилининг тўлиқ видео-тақдимотини Hadid'нинг Youtube каналида кўриш мумкин.
Hadid автосалонлари барча турдаги электромобиллар ишқибозлари учун дам олиш кунларисиз 10:00 дан 20:00 гача хизмат кўрсатади.
Фурсатдан фойдаланиб, Hadid компанияси бутун Ислом оламини Рамазони ойи билан табриклаб қолади.
Hadid автосалонининг манзилига ҳавола.
Телефон: +998991170306
Facebook: fb.com/hadidmotors
Instagram: @hadidmotors
Telegram: t.me/hadidmotors
YouTube: Автосалон Hadid
Реклама ҳуқуқлари асосида